Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп мусулмонлар ҳақидаги фикрини ўзгартирмади
АҚШ президентлигига республикачилардан номзод, миллиардер Дональд Трамп мамлакатга мусулмонларнинг кириб келишини чеклаш лозимлиги борасидаги нуқтаи назарини ўзгартирмади.
Бу ҳақда сиёсатчи Норт-Чарлстон шаҳрида (Жанубий Каролина штати) республикачи номзодлар ўртасида уюштирилган баҳслар чоғида айтиб ўтди.
“Сиёсий бағрикенгликни тугатиш керак”, - деб таъкидлади у.“Мен мамлакатда хавфсизлик ҳукм суришини истайман, - сўзида давом этди Трамп. – Бизда радикал ислом билан боғлиқ жиддий муаммо бор”.“Мамлакатда 11 сентябрь воқеаларининг такрорланишига йўл қўймаслик лозим”, - хулоса қилди у.