Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИШИД жангарилари Сурия шарқида 300га яқин кишини ўлдирди
ИШИД жангарилари Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятида навбатдаги қатлларни амалга оширди.
Британиянинг Суриядаги Инсон ҳуқуқлари бўйича тадқиқот маркази маълумотига кўра, жангарилар тинч аҳоли вакиллари бўлган 85 кишини ҳамда 50 нафар ҳарбийни қатл қилган.
SANA ахборот агентлиги маълумотига кўра, Ал-Бгалия қишлоғида 300 нафарга яқин киши жангарилар қурбонига айланган.
Хабар қилинишича, ИШИД 16 январь куни эрталаб Дайр аз-Зордаги ал-Багилия қишлоғида хунрезликка қўл урган. Аввалига қишлоқда портлаш содир этилган, кейин жангарилар ҳужумга ўтишган.
Ҳукумат қўшинлари кейинчалик жангариларга қарша ҳаво ва артиллерия зарбалари йўллаган.
ИШИД жангарилари бир неча ойдан бери Дайр аз-Зорни қамал қилмоқда. Суриялик ҳарбийлар назоратида вилоятдаги бир неча туман ҳамда аэропорт қолган.