Жамият | 07:52 / 17.01.2016
15807
1 дақиқада ўқилади

Москвадаги тергов изоляторидан Монте-Кристо услубида қочган тожик ушланди

Россия Жазоларни ижро этиш федерал хизматининг Москва бўйича бошқармаси ходимлари 17 январда Москва вилоятининг бошқа ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги ҳамкасблари билан биргаликда 13 январда Москвадаги 5-сонли “Водник” тергов изоляторидан қочиб кетган тожикистонлик Одинаев Маруф Мусоевични Москва вилояти ҳудудида қўлга туширдилар. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати маълум қилди.

Одинаев Александр Дюманинг “Иф қалъаси маҳбуси” асари қаҳрамони граф Монте-Кристо қабилида қамоқдан қочишга муваффақ бўлган. Маҳбус ўша куни озод этилиши керак бўлган, ташқи кўриниши унга ўхшаш ва у билан бир камерада ўтирган юртдоши ўрнига қамоқдан чиқиб кетган. Фириб 7 соат ўтгандан кейин маълум бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш