Жаҳон | 13:54 / 17.01.2016
5131
1 дақиқада ўқилади

Немис разведкаси Финляндия телефон тармоқларини тинглагани ошкор бўлди

Германия разведка хизмати 2000 - йилларда Финляндиянинг халқаро алоқа тармоқларини тинглаган, дея хабар бермоқда Yle.

Германия разведка хизматининг махфий ҳужжатларига кўра, энг камида олтита халқаро алоқа линияси тингланган Хельсинки — Париж, Брюссель — Хельсинки, Хельсинки — Шанхай, Будапешт — Хельсинки, Хельсинки — Люксембург ва Хельсинки — Реймс.

Қайд этилишича, мазкур ҳужжатлар Австрия парламентарийсига тақдим этилган. Уларда 31та Европа мамлакатининг 256та халқаро алоқа тармоқлари тўғрисида сўз боради.

2005 йилга оид ҳужжатларга кўра, Eikonal деб номланган операция Германия ва Америка разведка хизматлари билан ҳамкорликда амалга оширилган.