Light | 11:58 / 17.01.2016
11430
2 дақиқада ўқилади

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг "Жаннат калити" номли китоби нашрдан чиқди

Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби, "Шайх Зайниддин" жоме масжиди имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Жаннат калити” номли навбатдаги китоби нашрдан чиқди, деб хабар берди Muxlis.uz портали. Мазкур китоб мўмин учун энг зарур ва гўзал фазилат саналмиш сабр ҳақида.

Бу фазилат тўғрисида Расуллуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ўз муборак ҳадисларида “Сабр - жаннатнинг калитидир”, деб марҳамат қилганлар. Ҳазрат Навоий: "Иймоннинг ярми сабр, ярми шукр", дея таълиф этган сабр фазилати айниқса, бугунги шиддатли даврда инсонларни чалғитувчи турли воситалар кўпайган бир пайтда, ғоят муҳим масалага айланди. Бесабрлик орқали содир бўлаётган турли кўнгилсизликлар, жиноятлар, жанжаллар, оилавий низоларни барчамиз кўриб, кузатиб турибмиз.

Муаллиф китобда ана шундай муҳим мавзуни қаламга олган. Асарда уламоларнинг сабр ҳақидаги қимматли фикрлари, сабрнинг фазилати, турлари, унинг ҳукмлари, сабрсизлик оқибати ва шу каби муҳим масалалар ҳақида сўз юритилган.

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Жаннат калити” номли мазкур асари китоб жавонингизни бойитибгина қолмай, оилангиз учун ҳам севимли ва доимий мутолаа қилинадиган асарлар қаторидан жой олишига умид қилиб қоламиз.

Мазкур китобни Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги "Китоблар дунёси" дўконидан топасиз. Мўлжал Кўкалдош мадрасаси. Мурожаат учун телефон: (90) 174-45-90

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш