Жаҳон | 21:47 / 18.01.2016
2905
2 дақиқада ўқилади

Башар Асад Эронни санкциялардан қутилгани билан табриклади

Эрон ўз ядро дастурининг музлатилишини назарда тутувчи битимнинг барча шартларини бажаргани ҳақидаги маърузани тақдим этгач, халқаро санкциялар қутилиши эронликларнинг ўз олдига қўйган мақсадларига етишишида муҳим аҳамиятга эга бўлади. Бу ҳақда Сурия президенти Башар Асаднинг Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга йўллаган мактубида айтилган.

Башар Асад ўз табригида бу санкциялар "адолатсиз" бўлганини таъкидлаган ва Эрон халқига омад ҳамда фаровонлик тилаган.

У шунингдек, Эроннинг Сурияни терроризмга қарши курашда қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирган. У Сурия халқи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишган ҳақли эканини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, 16 январь куни БМТ, АҚШ ва Европа Иттифоқи Эронга нисбатан амалда бўлиб келган сиёсий ҳамда иқтисодий санкцияларни бекор қилди.

Санкцияларнинг бекор қилиниши Эронга зудлик билан нефть экспортини ошириш имконини беради — бу сўнгги ойларда керагидан ортиқ таклифлар тўпланган бозорга қўшимча босим ўтказиши мумкин. Нефтнинг жаҳон бозоридаги нархи 2015 йил охири — 2016 йил бошида кескин пасайиб кетди.

Санкцияларнинг бекор қилиниши, шунингдек, Эрон ўз ҳисобларида музлатиб қўйилган 50 миллиард долларга яқин маблағни қўлга киритишини англатади. Бундан ташқари, Эрон аввалроқ тақиқланган ускуна ва технологияларни сотиб олиши мумкин бўлади.

Обама Эрондан санкциялар бекор қилиниши бўйича фармонни имзолади

Эрон санкциялар бекор қилингандан кейин нефть қазиб олиш ҳажмини оширмоқчи

АҚШ Эрон билан боғлиқ шахслар ва компанияларнинг 400га яқинини санкцион рўйхатдан чиқарди

Эронга қарши санкцияларнинг олиб ташланиши Форс кўрфази давлатлари фонд биржаларида қулашларга сабаб бўлди

АҚШ молия вазирлиги Америка компаниялари филиалларига Эронда ишлашга ижозат берди

Эрон музлатиб қўйилган 50 млрд долларлик активларига эга бўла олади

Швейцария Эрондан санкцияларни бекор қилди

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш