Жаҳон | 17:40 / 18.01.2016
2865
1 дақиқада ўқилади

Европа суди қочқинларга нисбатан квоталар жорий қилинишини ноқонуний деб белгиланди

Европа суди раиси қочқинларга нисбатан квоталар тизимининг жорий қилиниши Европа Иттифоқи ҳудудида амал қиладиган қонунларга зид келишини таъкидлаб ўтди. Унинг сўзларини Deutsche Welle нашри келтирмоқда.

“ЕИ ҳудудида ишловчи қонунларга мувофиқ, қочқинликка даъво қилаётган ҳар бир фуқарога мазкур мақомни бериш талаб қилинади.

Мазкур ҳолат қанақадир аниқ сон ёки чегаранинг ўрнатилишига зид келади”, - деди Европа судининг Люксембургдаги раиси Кун Ленартс Neue Osnabrücker Zeitung газетасига берган интервьюсида.Шунингдек, у Европа давлатлари биргаликда миграцион инқироздан чиқиб кета олишларига ишонч билдирди.