Жамият | 20:28 / 18.01.2016
3294
1 дақиқада ўқилади

Кэмерон: инглиз тилини билмайдиган мусулмон аёллар Британиядан чиқариб юборилиши мумкин

Бирлашган Қиролликда истиқомат қилиб келаётган мусулмон аёллар, агарда улар икки ярим йил ичида инглиз тилини ўрганмаса, депортация қилиниши мумкин. Бу ҳақда BBC радиоси эфирида мамлакат бош вазири Дэвид Кэмерон айтиб ўтди.

Унинг сўзларига қараганда, ҳукумат аҳолининг радикаллашувига қарши мана шундай чоралар кўришга мажбур, негаки қабул қилаётган мамлакат тилида гаплаша оладиган муҳожирлар, унинг фикрича, маҳаллий маданиятни қабул қилиши осонлашади.

Шу билан бирга, Кэмерон мусулмон эркаклар аёлларининг инглиз тилини ўрганишига монелик қилишини “жинсий дискриминация” деб баҳолади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш