Жаҳон | 09:54 / 18.01.2016
2838
1 дақиқада ўқилади

Обама: АҚШ Эрон ракета дастури бўйича санкцияларни кучайтиришда давом этади

Энди Эронда (атом) бомба яратишга материал йўқ, аммо атом бўйича шартномани амалга ошириш Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги барча қарама-қаршиликни ҳал этишга ижозат бермайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама маълум қилди.

“Ўн йиллаб давомида Эрон билан қарама-қаршилигимиз ҳукуматларнинг бир-бири билан суҳбатлашмаслигига олиб келди. Якунда бу Америка манфаатларини илгари суриш имконини йўққа чиқарди”, - деди Обама.

АҚШ президентининг фикрича, бу йиллар давомида Эрон ядро қуролини яратишга жуда яқин келиб қолди. Шу сабабли АҚШ миллий хавфсизлигини ҳимоя қилиш мақсадида президент Эрон ҳукумати билан музокаралар олиб боришга қарор қилди. “Биз натижани кўрдик”, - деди Оқ уй хўжайини.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш