Жаҳон | 09:49 / 18.01.2016
4193
1 дақиқада ўқилади

Руҳоний: Эрон АҚШ билан иқтисодий муносабатларни тўлиқ ҳажмда тикламайди

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ билан иқтисодий муносабатларни тўлиқ ҳажмда тикламаслигини айтди, чунки санкциялар киритилгунга қадар икки давлат ўртасида ҳеч қандай муносабатлар бўлмаган. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Руҳоний бу ҳақда матбуот-анжуманида маълум қилди.“Биз билан АҚШ ўртасида ҳеч қандай иқтисодий муносабатлар бўлмаган ва бўлмайди ҳам, агарда самолётлар масаласи ёки бир неча маҳсулот турлари, жумладан хондон писта ва гиламлар экспорти бўйича зарур шартлар вужудга келмаса.

Агар АҚШ Эрон иқтисодиёти ва технологиясига инвестиция киритмоқчи бўлса, улар муайян тўсиқликларга дуч келадилар”, деб айтди Руҳоний.

Руҳоний, шунингдек, Эрон АҚШ ҳудудидан туриб ўз фаолиятини амалга оширмайдиган АҚШ компанияларига баъзи имтиёзларни таъминлашга тайёрлигини қўшимча қилди.