Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руҳоний: ядровий келишувнинг тузилиши – минтақадаги муаммоларни ечиш учун имконият
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ядровий келишувнинг тузилиши минтақадаги муаммоларни ечиш учун имконият бўлиши мумкинлигини айтди, деб хабар бермоқда Эрон давлат телевидениесига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, Руҳоний Саудия Арабистонини танқид қилди. Унинг айтишича, Ар-Риёд “икки давлат муносабатларидаги муаммоларнинг сабабчисидир”. У Саудия Арабистонини минтақадаги давлатларга нисбатан ўз муносабатини ўзгартиришга чақирди.
Бундан ташқари, Руҳоний санкциялар бекор қилингандан кейин Эрон иқтисодиётининг кейинги йилда 5 фоизга ўсиши кутилаётганини маълум қилди.
Аввалроқ Руҳоний ядровий келишувни “Эрон тарихидаги зарварақ” деб атаганди. У, шунингдек, бу келишувни мамлакат иқтисодиёти ривожланишидаги “бурилиш они” деб атади.