Жаҳон | 19:24 / 18.01.2016
4345
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон Қирғизистон билан чегара муаммоларини ҳал қилишга шошилмаяпти

Тожикистон ҳукуматига Қирғизистон билан ўртадаги 520 км масофали давлат чегараси делимитацияси бўйича келишув лойиҳаси ҳалигача таклиф қилинмади. Мазкур келишув Қирғизистон ҳукумати томонидан ўтган ҳафтада маъқулланган эди.

“Биз бу борада ҳали ҳеч қандай қарор қабул қилмадик ва ҳукуматга ҳеч нарса таклиф қилмадик”, - деди Тожикистон ер бошқаруви ва геодезия давлат қўмитаси раҳбари Акбар Ятимзода Душанбеда ўтган матбуот анжумани чоғида.

Унинг таъкидлашича, икки давлатнинг ишчи гуруҳлари чегара делимитацияси бўйича ишларни ўтказиб бўлган.

“519.9 км участкада муаммоларимиз бор, - таъкидлади амалдор. – Биз тайёрланаётган маълумотларни давлат раҳбариятига тақдим этишга тайёрланмоқдамиз”.