Ўзбекистон | 16:25 / 19.01.2016
3628
2 дақиқада ўқилади

2015 йилда Ўзбекистонда озиқ-овқат саноатини ривожлантириш учун 1,66 мингзиёд инвестиция лойиҳаси амалга оширилди

2015 йилда ҳудудларда озиқ-овқат саноатини ривожлантириш учун 1минг 660 дан зиёд инвестиция лойиҳаси амалга оширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 21 минг 500 фермер хўжалиги кўп тармоқли хўжаликка айлантирилиб, интенсив ва маҳаллий боғлар барпо этилди, гўшт, сут ва мева-сабзавотни қайта ишлаш корхоналари кўпайди. Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ҳамда сервис хизматлари ривожлантирилди. Натижада 96 минг 200 янги иш ўрни яратилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳамда Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси ҳамкорлигида мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини кўпайтириш бўйича манзилли дастурлар ижросига бағишлаб ўтказилган давра суҳбатида шулар хусусида гап борди.

Бу борадаги ютуқларни янада оширишда интенсив усулда маҳсулот етиштиришни кенг тарғиб қилиш, ердан самарали фойдаланиш ва маҳаллий хомашё асосида юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади.