Жамият | 11:46 / 19.01.2016
2799
2 дақиқада ўқилади

Америка киноакадемияси "Оскар"ни бойкот қилувчилар туфайли таркибни ўзгартирмоқчи

Америка киноакадемияси ўз таркибида "Оскар"га номзодларни аниқлашда турли-туман фикрлар бўлишига эришиш мақсадида ўзгаришлар амалга оширмоқчи. Бу ҳақда ташкилот президенти Шерил Бун Айзексга асосланиб, Hollywood Reporter газетаси хабар берган.

Бунга ўтган йилги ва бу йилги номзодлар орасида қора танли киноижодкорларнинг йўқлиги бир қатор норозиликлар ва бойкотларни келтириьб чиқаргани сабаб бўлмоқда.

Бироз олдинроқ, кинорежиссёр ва актёр Спайк Ли ҳамда киноактриса Жада Пинкетт-Смит 28 февраль кунги тақдимот маросимида иштирок этмасликларини билдиришган.

Шунингдек, Twitter ижтимоий тармоғи орқали #OscarsSoWhite ("Шундай оқ Оскар") ҳэштегини трендга чиқаришга ҳаракат бошланган.

14 январь куни «Энг яхши актёр», «Энг яхши актриса», «Энг яхши режиссёр», «Энг яхши иккинчи пландаги актёр» ҳамда «Энг яхши иккинчи пландаги актриса» номинациялари бўйича «Оскар» мукофотига номзодлар эълон қилинганди. 20 нафар номзод орасида биронта қора танли вакил йўқ.

"Яқин вақтлар ичида биз кейинги йиллардаги мукофотлар учун номзодларни аниқлайдиган аъзолар бўйича ўзгаришларни амалга оширамиз", деган киноакадимия раҳбари Айзекс.

88 марта ўтказилаётган «Оскар» мукофоти тақдимоти 28 февралга белгиланган.

АҚШ Киноакадемияси “Энг яхши фильм” номинацияси бўйича Оскарга номзодларни эълон қилди

Америкалик режиссёр «Оскар»га номзодлар қаторида қора танли актёрлар йўқлиги учун мукофотга бойкот эълон қилади

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш