Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дилдора Ниёзова март ойида яккахон концертини беради
2016 йилнинг 25-26-27 март кунлари ўзбек эстрада санъатининг ёрқин вакилаларида бири Дилдора Ниёзова ўзининг янги концерт дастурини намойиш этади.
Ўзбекистондаги энг йирик – “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган яккохон концерт дастури “Умр карвони” деб номланган.
Дилдора Ниёзова мазкур яккахон концерт дастурида ўзининг энг сара, энг янги тароналарини йиллар давомида санъати, ижодига ҳайрихоҳ бўлган, уни қўллаб-қувватлаб келаётган қадрдон мухлислари учун тақдим этади.
Айни пайтда хонанда ижодий жамоа билан ҳамкорликда дастур репертуари устида қизғин иш олиб бормоқда.
