Жаҳон | 07:36 / 19.01.2016
2420
1 дақиқада ўқилади

Норвегияда муҳожирлар депортацияга қарши норозилик сифатида очлик эълон қилдилар

Норвегияда 70 га яқин муҳожир ўзларининг мамлакатдан депортация қилинишларига қарши чиқмоқда, улардан кўпи норозилик сифатида очлик эълон қилди, деб хабар бермоқда NRK телеканали.

Муҳожирларнинг телеканалга маълум қилишларича, уларни тонг пайти уйқудан турғазиб, нарсаларини йиғиштиришлари айтилган.

“Бу ердаги кўпчилик ўз уйларини йўқотган ва пули йўқ. Уларда Россияда ҳеч нарса йўқ, улар фақатгина Европага келиш учун визагина олишган. Энди уларни чегарадан ўтказишади ва билишимизча, ҳеч ким ёрдам бермайди”, деб айтмоқда муҳожирлардан бири Рами Ҳаддод.

Россия билан чегарадош Финнмарк вилоятига Норвегиядаги турли лагерлардан камида 70 муҳожир мамлакатдан чиқариб юборилиш учун олиб келинди. Муҳожирларнинг маълум қилишича, муҳожирлар уларни Норвегиядан олиб чиқиб кетадиган автобусга ўтиришдан бош тортадилар.

Аввалроқ Норвегия Россияга муҳожирларни велосипед ўрнига автобусда қайтаришга келишиб олганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш