Жаҳон | 10:20 / 20.01.2016
2612
1 дақиқада ўқилади

БМТ Жанубий Суданга ёрдам кўрсатиш учун 1,3 миллиард доллар изламоқда

БМТ Жанубий Суданда фуқаролик урушидан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш учун 1,3 миллиард доллар ҳажмда инсонпарварлик кўмагини қидирмоқда, дея хабар қилди Reuters.

2013 йилнинг декабрида бошланган қуролли можаролар натижасида мамлакатнинг 10 минг фуқароси ҳаётдан кўз юмди, 2,3 миллион киши ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди.
БМТнинг Жанубий Судан учун гуманитар ёрдам координатори Евгений Овусунинг маълум қилишича, 5,1 миллион кишига “етарли даражада минимум” ёрдам учун 1,3 миллиард доллар кифоя.

Ташкилотдагиларнинг таъкидлашларича, Жанубий Суданда беш ёшгача бўлган 680 минг бола очликдан азият чекмоқда.
Декабрь ойи аввалида эса БМТ 2016 йилда 20 миллиард доллар ҳажмда инсонпарварлик ёрдамини сўраган эди.