Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон рейтингида 19-ўринни эгаллади
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон рейтингида 19-ўринни эгаллади. Мазкур рейтинг Futsal World Ranking нашрида 19 январь куни эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 1264 очко тўплаган ҳолда ўтган йилнинг сўнггида эгаллаб турган ўрнини сақлаб қолган.

Мазкур рейтингда 103 терма жамоа ўрин олган бўлиб, биринчи ўринда Испания терма жамоаси (1 923 очко) бормоқда. Кучли учликдан Бразилия (1 909 очко) ва Россия (1 752 очко) терма жамоалари ўрин эгаллашган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10-21 февраль кунлари Тошкентда футзал бўйича Осиё чемпионати мусобақлари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичида Қирғизистон (рейтингда 46-ўрин), Ливан (45-ўрин) ва Саудия Арабистони (82-ўрин) футзалчиларига қарши баҳс олиб боришади.
Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистон билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади