Жамият | 08:57 / 20.01.2016
5369
2 дақиқада ўқилади

Майами-Бичда муқаддам наркобарон Пабло Эскобарга тегишли бўлган вилла бузиб ташланмоқда

Мутахассислар Майами-Бичда машҳур колумбиялик наркобарон Пабло Эскобарга тегишли бўлган данғиллама ҳовлини бузиб ташлаш ишларини бошлашди. Бу ҳақда NBC News хабар берган.

"Мен у иблиснинг уйи кўз ўнгимда вайрон қилинаётганидан хурсандман. Бу жиноятчилик тарихидаги ажойиб воқеалардан биридир", дейди бу мулкнинг ҳозирги хўжайини Кристиан де Бердуа.

У ўз рафиқаси билан биргаликда бу мулкни 2014 йилда 9,65 млн доллар эвазига харид қилишган. Улар хариддан олдин уйнинг собиқ эгаси ҳақида билишмаган. Бердуанинг айтишича, рафиқаси бу ҳақида билиб қолганида, ибодатхонага бориб, роҳибга тавба қилган.

Ўз навбатида, бинонинг бузилиши давомида махсус гуруҳ ҳужжатли фильм учун лавҳалар олади ва бинода қолиб кетган бўлиши мумкин "хазинани излайди".

Қайд этиш керакки, Эскобарнинг ўзи бу уйда яшагани аниқ эмас.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Эскобарга алоқадор кишилар бу уйга "эски ишлар" туфайли яна қадам ранжида қилиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Маълумот учун, Пабло Эскобар Ўтган асрнинг сўнгги 20 йиллигида АҚШда Жанубий Америкадан келтириладиган гиёҳванд моддаларни тарқатувчи жиноий картель ташкил қилганди. У 1993 йилда махсус хизмат вакилллари билан отишма вақтида ўлдирилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш