Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 16:36 / 20.01.2016
4614
1 дақиқада ўқилади
"Пахтакор"нинг икки аъзоси фаолиятини хорижда давом эттиради
"Пахтакор" дарвозабони Александр Лобанов ва ҳимоячи Егор Кримец фаолиятини хорижда давом эттиради.
Клуб ахборот хизматининг хабарига кўра, Лобанов Эроннинг "Персеполис" жамоаси билан 0,5+1 кўринишида шартнома имзолади. 30 ёшли дарвозабон "Пахтакор" дан ташқари "Сўғдиёна", "Қайсар", "Оқжайиқ", "Бухоро" ва "Жайхун" сафида ўйнаган.
Егор Кримец эса "Бейжинг Гоан"га 2 йилга ижарага берилди. У 2013 йил ҳам Хитойнинг ушбу клуби таркибида ўйнаганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш