Спорт | 10:46 / 20.01.2016
4660
1 дақиқада ўқилади
Роберто Манчини: Сарри каби мураббийларга футболда ўрин бўлмаслиги керак
"Интер" бош мураббийи Роберто Манчини Италия кубогининг 1/4 финалида "Наполи" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) ўйин вақтида ҳамкасби Маурицио Сарри билан юзага келган жанжалли вазият борасида фикр билдирди.
"Сарри -ирқчи, у кабиларни футболдан ҳайдаш керак. Мен захира ҳакамидан нима учун асосий вақтга 5 дақиқа қўшилганини сўрадим. Сарри эса олдимга келиб мени ношуд (гомик) деб атади.
Ўйин ҳақида гапиришни истамайман. 60 ёшли эркак ўзини шундай тутмоқда...
Ўйиндан сўнг кийиниш хонасида биз яна учрашиб қолдик, у кечирим сўради, аммо мен унинг ўз сўзларидан уялишини истардим. Англияда у кабиларни стадионга умуман қўйишмас эди", - дейди Манчини.