Жаҳон | 10:24 / 20.01.2016
2291
1 дақиқада ўқилади

Туркия ва АҚШ террорчиликка қарши курашдаги ҳамкорликни кучайтиради

Америка Қўшма штатлари президенти Барак Обама телефон орқали Туркия етакчиси Тойиб Эрдўғон билан мулоқотида террорчиликка қарши ҳамкорликни кучайтириш ҳақида гаплашган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар берган.

Оқ уйда хабар қилинишича, сиёсатчилар ИШИДни йўқ қилиш бўйича умумий мақсадда экани қайд этилган.

Суҳбат вақтида америкаликлар президенти курдлар томонидан туркиялик ҳарбийларга уюштирилган ҳужумларни қоралаган ва бу вазиятни бартараф этиш лозимлигини қайд этган.

Ахборот манбаси: Обама Эрдўғон билан телефон орқали суҳбатлашди

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш