Технология | 07:50 / 20.01.2016
2928
1 дақиқада ўқилади

Twitter акциялари рекорд даражада арзонлади

Twitter акциялари нархи 19 январь кунги савдолар чоғида рекорд даражада пасайди. Бу ҳақда MarketWatch хабар қилди.

Москва вақти билан 19 январь, соат 22:12да компаниянинг битта акцияси нархи 7,51 фоизга арзонлашиб, 16,65 долларни ташкил қилган.

8 январь куни биржадаги савдолар вақтида Twitter акциялари нархи тушиши бўйича кўрсаткичлар 2013 йилги минимумни такрорлаганди. Ўша куни компаниянинг бир дона акцияси нархи 1,7 фоизга арзонлаб, 19,92 долларни ташкил қилганди.

19 январь куни Twitter фаолиятида глобал носозлик кузатилди ва Европа, Африка, Осиёнинг баъзи ҳудудлари ҳамда Шимолий Африкадагилар 1 соат давомида тармоқдан ташқарида қолишди. Компаниядагилар бунинг сабабини дастурларнинг янгиланиши жараёни билан боғлиқлигини айтишган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш