Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 14:20 / 21.01.2016
3885
1 дақиқада ўқилади
11 ёшли москвалик бола травматик тўппончадан ўзини отиб қўйди
Москвада 11 ёшли боланинг ҳалокати юзасидан жиноий иш қўзғатилди. РИА Новости агентлигининг маълумотларига қараганда, у адашиб травматик тўппончадан ўз пешонасига ўқ узиб юборган.
Маълум қилинишича, 20 январь куни Москвадаги хонадонлардан бирида эҳтиёт қилиб кўздан панада сақланмаган қурол ўспириннинг қўлига тушиб қолган. Қурол унинг онасига тегишли бўлган.
Бола адашиб ўзини отиб қўйган. Терговчилар қурол сақлаш қоидаларига риоя қилинмагани фактига ҳуқуқий баҳо беришлари кутилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш