Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 13:52 / 21.01.2016
3401
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Ироқ ва Сурияга борган европаликлар учун мамлакатга киришни мураккаблаштирмоқда
АҚШ ҳукумати сўнгги беш йил ичида Ироқ, Сурия, Эрон ёки Суданга ташриф буюрган Европа мамлакатлари фуқаролари учун виза талабларини кучайтирмоқчи, дея хабар берди Associated Press.
Шунингдек, мазкур давлатларда иккинчи фуқароликка эга ЕИ фуқаролари учун ҳам қўшимча тўсиқлар қўйилади.
Мазкур чоралар АҚШ ҳудудига ИШИД сафида жанг қилган Евроиттифоқ фуқаролари кириб келишининг олдини олишдан иборат. Шубҳалар доирасидан ташқаридаги европаликларга Қўшма Штатларга визасиз кириш талаби ўзгаришсиз қолади.