Жаҳон | 18:18 / 21.01.2016
3088
1 дақиқада ўқилади

Душанбе ва Пекин ўртасидаги авиақатновлар бир ойдан сўнг қайта тикланиши режалаштирилмоқда

Тожикистон ва Хитой пойтахтлари ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновлар кейинги ойнинг учинчи декадасидан бошланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда АП хабар бермоқда.

Душанбе ва Пекин ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновлар бошланишига бағишланган брифингда қайд этилишича, мазкур рейснинг очилиши тўғрисида Тожикистоннинг “Тажик Эйр” ва Хитойнинг “Синьзян Сайёҳлик Альянси” компаниялари ўртасида 2015 йилнинг октябрида келишув имзоланган эди.

Келишувга биноан, биринчи рейс 22 февраь куни Хитойда миллий янги йил байрами нишонланганидан сўнг амалга оширилади.

Душанбе Халқаро аэропортидан ҳар душанба куни Пекинга самолётлар парвоз қилади. Парвоз давомийлиги беш ярим соатни ташкил этади.

Бунинг учун “Тажик Эйр” компанияси янги “Боинг-757-200” самолётини харид қилди.