Технология | 17:32 / 21.01.2016
2841
2 дақиқада ўқилади

Facebook фойдаланувчиларга спорт ўйинларини тармоқдан узилмаган ҳолда кузатиш имконини тақдим этди

Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилар учун спортга оид янгиликлар изоҳлар ва бошқа шунга ўхшаш ҳодисаларни излаб топишга ихтисослашган Sports Stadium хизматини туширди. Бу ҳақда хабар компания расмий блогида эълон қилинган.

Ҳозирча дастур америкача футбол мусобақалари учун ишламоқда. Кейинчалик унда баскетбол ва футбол мусобақаларини ҳам ёритиб бориш кўзда тутилган.

Ушбу йўналишда тўртта ойна мавжуд бўлиб уларнинг биринчисида амалдаги учрашув бўйича фойдаланувчиларнинг фикрлари бериб борилади. Иккинчисида эса машҳур мутахассис спортчиларнинг тасдиқланган аккаунт эгалари фикрлари билан таништирилади. Шунингдек, кейинги ойналарда учрашувнинг онлайн трансляциялари ва ТВ орқали томоша қилиш имкониятлари яратилади.

Facebook Sports Stadium телетрансляциялар учун қўшимча қулайлик бўлишини таъкидламоқда. Ҳозирча мазкур дастур АҚШдаги iPhone қурилмаси фойдаланувчилари учун ишламоқда. Келгусида бошқа платформаларда ҳам бу хизматни ишга тушириш режалаштирилган.

Facebook компаниясининг ҳисоб-китобларига кўра, тармоқдан фойдаланувчиларнинг 650 миллион нафари спорт фанатлари саналишади.

Маълумот учун, Facebook тармоғининг ойлик фойдаланувчилари сони 1,5 миллиарддан ошиқроқ юзерни ташкил қилади.