Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 13:05 / 21.01.2016
3190
1 дақиқада ўқилади
Февралда Селин Дион саҳнага қайтади
Хонанда Селин Дион шу йилнинг февралида саҳнага қайтади. Бу ҳақда People нашри ёзмоқда.
Январь ойида хонанданинг турмуш ўртоғи Рене Анжелил ва акаси Даниэль Дион саратон хасталигидан оламдан ўтишди. Хонанда ушбу оғир зарбалардан ўзини ўнглаб олгани ва эндиликда саҳнага қайтишни режалаштираётгани хабар қилинмоқда.
Унинг дастлабки концерти 23 февраль куни Лас-Вегасда ўтказилади.
“Рене шуни истарди, - деди қўшиқчи. – У менинг қайтишимни истаган бўларди”.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш