Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 17:10 / 21.01.2016
7833
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Қозоғистонда ичимлик суви нархи нефтдан қимматроқ туради
Nur.kz мухбири ўтказган ҳисоб-китобларга қараганда, Қозоғистонда 1 л сув нархи 1 л нефть нархидан анча баланддир.
Brent русумли нефтнинг бир баррели 28 доллардир. Баррелда 158.987 л борлигини инобатга олсак, 1 л нефть нархи 0.176 долларга тенг бўлади.
Бугунги курс бўйича 1 доллар 385 танга туради. Яъни, 1 л нефть 67.8 танга туради.
Қозоғистон дўконларида эса энг арзон ичимлик сувининг нархи 95 тангани ташкил қилади.
Шу тариқа, Қозоғистонда нефть ичимлик сувидан 3 баробар арзон нархда сотилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш