Жаҳон | 16:49 / 21.01.2016
7743
1 дақиқада ўқилади

Туркиянинг энг бой инсонларидан бири юрак хуружи оқибатида вафот этди

Туркиянинг энг бой инсонларидан бири, бизнесмен Мустафо Кўч бугун хуружи оқибатида вафот этди. Бу ҳақда CNN Türk телеканали хабар берди.

55 ёшли бизнесмен Туркиядаги энг йирик Koç холдинги директорлар кенгаши раиси эди. Унинг таркибига банклар, маиший техника ишлаб чиқарувчи заводлар, газ станциялари, автозаводлар киради.