Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венгер Буюк Британия антидопинг агентлигига чақирилади
"Арсенал" жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер Британия антидопинг агентлигига чақирилиши мумкин. Бу ҳақда The Guardain нашри хабар тарқатган.
Агентлик Венгернинг футболда допинг муаммоси тарқалаётгани ҳақидаги чиқишларига диққатини қаратган ҳолда унинг фикрлари билан танишмоқчи.
"Биз учун Венгер билан гаплашиш қизиқарли. Аввал эшитганларимиз ва ўқиганларимизни энди унинг тилидан тингламоқчимиз. Ўйлайманки, ҳеч қайси спорт тури ҳеч қаерда допингдан холи бўла олмайди. Бизнинг лигада кўпдан кўп тўловлар ва телеканаллардан келадиган даромаддан улушлар ажратилади. Жамоалар ва футболчилар бу маблағларга эга бўлиш учун допингдан фойдаланиши мумкин бўлган иш", дейди агентлик раҳбари Николь Сэпстид.
Венгер УЕФАни допингга қарши кураш бўйича қоидалари учун танқид қилди
Венгер АПЛда меҳмон жамоаларнинг ғалаба қозониши ҳолатлари ортганига изоҳ берди