Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 13:42 / 21.01.2016
2640
1 дақиқада ўқилади
Халқаро валюта жамғармаси раҳбари иккинчи муддатга номзод қилиб кўрсатилди
Буюк Британия ғазначилиги канцлери Халқаро валюта жамғармасининг амалдаги раҳбари Кристин Лагардни иккинчи муддатга расман номзод қилиб кўрсатди. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар бермоқда.
Айтилишча, ушбу лавозимга номзодлар саралаш бошланиши билан Лагард хонимнинг номзоди кўрсатилган.
Унинг ваколат муддати 2016 йил 5 июль куни якунига етади.
Лагардни қўллаб-қувватловчилар сони кўп бўлгани боис у кейинги беш йил давомида ҳам ўз ўрнида қолиши тахмин қилинмоқда.