Жаҳон | 09:52 / 22.01.2016
3012
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Эрон, Ироқ, Сурия ва Суданга борганларга визасиз киришни тақиқлади

АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги 2011 йилдан кейин Эрон, Ироқ, Сурия ва Суданга борганларга мамлакатга визасиз кириш дастурининг тўхтатилганини маълум қилди.

Бу давлатларга дипломатик ёки ҳарбий мақсадларда борганлар бундан мустаснодир.

АҚШга визасиз кириш имконияти Эрон, Ироқ, Сурия ва Судан фуқаролигига эга икки давлат фуқаролигига эга шахсларга ҳам бекор қилинди.

Таъкидланишича, ушбу ўзгаришлар АҚШнинг аксилтеррорчилик қонунчилиги меъёрларига мувофиқ қабул қилинган.

Янги меъёрлар остига тушган шахслар аввалгидек АҚШга ташриф буюра олишлари мумкин бўлади, бироқ энди улар виза олиш учун умумий асосларда мурожаат қилишлари керак бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш