Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Microsoft табассумдан кейин ўчадиган будильник дастурини тақдим этди
Microsoft компанияси Android учун Mimicker Alarm номли янги будильник функциясини ишлаб чиқарди. Унинг алоҳида хусусияти шундаки, бу будильник овози фойдаланувчи 3та шартдан бирини бажарганидан кейин тинади. Бу ҳақда The Verge хабар ёзган.
Қайд этилишича, шартларнинг барчаси ноодатий: будилник сизга селфи олишни ва бунда қайсидир ҳис-туйғуни ифодалашни таклиф қилиши (масалан табассум қилиш), тез айтишни аниқ қилиб айтиб беришни ёки бирор рангдаги буюмни топиб, унга камерани яқинлаштиришни сўраши мумкин.
Хабарда айтилишича, гаджет соҳиби будильник чалинганидан кейин уни ўчиргач, 30 сония ўтиб юқоридаги топшириқлар сўралиши бошланади.
"Агар сиз гаджет сўраган ишларни бажармасангиз, у сизни ҳали уйғонмаган деб ҳисоблайди ва бошқатдан чинқира бошлайди", дейди ушбу иловани ишлаб чиққан дастурчилардан бири Элисон Лайт.