Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: "Оскар"га номзодлар сони оширилиши мумкин
Америка киноакадемияси "Оскар" киномукофотига номзодлар сонини ошириши мумкин. Бу ҳақда The Los Angeles Times нашрида хабар берилган.
Қайд этилишича, кейинги йилларда "Йилнинг энг яхши" фильми бўлиш учун даъвогарлар 10та бўлиши мумкин. 2009 ва 2010 йилларда ҳам мукофотга номзодлар сони 10та бўлганди.
Нашрнинг ёзишича, бошқа йўналишлардаги номзодлар сонини ҳам ошириш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Бундан олдинроқ, Уилл Смит жорий йилги "Оскар" тақдимотини бойкот қилгани ҳақида хабар берилганди.
14 январь куни Америка киноакадемияси "Оскар"га номзодларни маълум қилди. Асосий 5та йўналиш бўйича 20 номзод орасида биронта ҳам қора танлининг йўқлиги кўплаб норозиликларга сабаб бўлиб келмоқда.
АҚШ Киноакадемияси “Энг яхши фильм” номинацияси бўйича Оскарга номзодларни эълон қилди
Ди Каприо олтинчи марта «Оскар» мукофоти учун номзодлар қаторида
«Энг яхши актриса» номинацияси бўйича «Оскар»га номзодлар номи эълон қилинди
Уилл Смитнинг рафиқаси қора танли актёрларни Оскар топшириш маросимига бормасликка чақирди
Оскар билан боғлиқ жанжал туфайли АҚШ киноакадемияси таркиби ўзгаради