Жаҳон | 19:04 / 22.01.2016
4495
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Путин Асаддан истеъфога чиқишни сўраган

Россия президенти Владимир Путин Сурия раҳбари Башар Асаддан истеъфога чиқишни сўраган. Бу ҳақда Ғарб мамлакатлари махсус хизматларидаги икки манбага асосланиб, The Financial Times хабар берган.

Манбада ёзилишича Путин Асадга бу илтимосини етказиш учун Россия Бош разведка бошқармаси (БРБ) бошлиғи Игорь Сергунни Дамашққа жўнатган. Нашрнинг қайд этишича, Сергун ўлимидан 3 ҳафта аввал Сурия пойтахтига борган эди.

Асад бу таклифга қатъий рад жавобини бергани айтилмоқда.

FT нашрининг манбаси, Асад Сергунга, агар ўзи президентликни тарк этадиган бўлса, Сурияда Россиянинг келажаги йўқлигини тушунтиришга ҳаракат қилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш