Жаҳон | 11:23 / 22.01.2016
5735
1 дақиқада ўқилади

Олимлар: инсон мияси ўз ичига бутун интернетни сиғдира олади

Америкалик нейрофизиологларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, инсон мияси ўз ичига бутун интернетни сиғдира олиши мумкин. Бу ҳақдаги мақола eLife журналида чоп этилди.

“Бу нейрофизиология учун ҳақиқий бомбадир, - дейди Ла-Хойядаги Салк институти вакили Терри Сежновски. – Биз гиппокамп нейронлари қандай ишлаши масаласининг ечимини топдик, у қандай қилиб кам энергия сарфлаб, юқори самарадор ишлашини ўргандик.

Энг консерватив баҳоларга кўра, хотирамиз ҳажми илгари ўйлаганимиздан ўн баробар каттароқдир, унинг ҳажми тахминан петабайт бўлиб, бу глобал тармоқ ҳажмига тенгдир”.
Айтилишича, хотиралар гиппокамп деб аталадиган махсус мия участкасида сақланади. Хотира электрик импульслар шаклида сақланиб, бир нейрондан бошқасига ўтказилади, ёки кимёвий сигналлар сифатида нерв ҳужайралари томонидан ўзаро алмашилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш