Жаҳон | 15:59 / 22.01.2016
3100
1 дақиқада ўқилади

Пекинда иситиш мавсумида транспорт ҳаракати чекланиши мумкин

Пекин маъмурияти иситиш мавсуми охирига қадар автотранспорт воситалари ҳаракатларига янги чекловлар қўйиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Пекин ҳокимининг ўринбосари Ли Шисян маълумот берди.

“Биз қишки мавсумда ҳаракатни чеклаш имкониятини кўриб чиқмоқдамиз”, - унинг сўзларини келтиради Синьхуа агентлиги. Иситиш мавсуми ноябрдан ўрталаридан бошлаб, мартнинг ўрталарига қадар давом этади.