Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда коррупция ҳақида хабар берган фуқароларга пул мукофоти берилиши мумкин
Қирғизистонда коррупция ҳақида хабар берган фуқароларга пул мукофоти берилиши мумкин. Бу меъёр “Коррупцион ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги қонун лойиҳасига киритилди.
Уни парламентнинг бир қанча депутатлари ишлаб чиқди. 19 моддадан иборат ҳужжат жамоат муҳокамасига қўйилди.
Муаллифларнинг таъкидлашича, мазкур меъёр асосан давлат ходимларига, ёки меҳнати учун ҳақ давлат бюджетидан тўланадиган ташкилот ишчиларига дахлдордир. Устав капиталида давлат улуши бор корхоналар ҳам шу гуруҳга киради. Қонун нафақат ахборот берган шахс, балки унинг қариндошларини ҳам ҳимоя қилишни, шунингдек, уни моддий рағбатлантиришни кўзда тутади.