Жамият | 10:23 / 22.01.2016
3021
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда навбатдан ташқари сайлов кампанияси бошланди

Қозоғистонда навбатдан ташқари сайлов кампанияси бошланди. Мажлис ва маҳаллий маслихатлар сайловигача икки ой муддат бор, дея хабар қилди КТК телеканали.

Марказий сайлов комиссияси ўз ишини бошлади. Партиялар эса жойлардан ўз номзодларини мажлис депутатлиги учун саралашни бошлаб юборишди. Бу сафар сайловларда мамлакатдаги еттита жамоат бирлашмаси кураш олиб боради.

Ташвиқот кампанияси бошланишидан аввал номзодлар прокуратура, солиқ, миграция хизмати, Миллий хавфсизлик қўмитаси ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан кўриб чиқилади. Сайловларда қатнашиш истагида бўлган партиялар бир ой муддатда съездлар ўтказиб, номзодларини танлаб олиши лозим.