Жамият | 07:16 / 22.01.2016
2134
1 дақиқада ўқилади

Сальвадорлик аёлларга Зик безгаги туфайли икки йил мобайнида туғмаслик тавсия қилинди

Сальвадор ҳукумати мамлакатда Зик безгаги эпидемияси авж олгани сабабли аёллардан яқин икки йил ичида туғмасликни сўради. Бу ҳақда Сальвадор соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эдуардо Эспиноса маълум қилди.  

“Туғруқ ёшидаги барча аёлларга оилани режалаштиришга эҳтиётлик билан ёндашишни ва шу йили ва кейинги йил ҳомиладор бўлишдан сақланишни тавсия қилган бўлардик”, деб айтди Эспиноса.

Зик безгаги ўлимга олиб келувчи касаллик ҳисобланмайди, бироқ ҳомиладорлар учун ўта хавфли ҳисобланади, чунки ҳомилада микроцефалия келтириб чиқаради. Микроцефалия бош чаноғининг кичиклашиши билан ифодаланади, болада ақлан заифлик, эшитиш ва кўриш қобилиятидаги нуқсонлар пайдо бўлиши билан бирга кечади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш