Жаҳон | 22:58 / 23.01.2016
4351
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркда қор бўрони туфайли фавқулодда вазият эълон қилинди

Нью-Йорк ҳукумати кучли қор бўрони туфайли шаҳарда фавқулодда вазият эълон қилди, деб хабар бермоқда New York Times нашри.

Шаҳар мэри Эндрю Куомо фавқулодда вазиятни эълон қилди ва ҳайдовчиларни шахсий транспортдан фойдаланмасликка чақирди.

“Йўллар жуда ҳам ёмон аҳволда”, деб айтди Куомо маҳаллий телевидение эфирида.

Шаҳарда ер усти транспортининг иши 23 январнинг иккинчи ярмида тўхтатилади.

Аввалроқ АҚШдаги қор бўрони 9 кишининг ҳалок бўлишига ва АҚШнинг шарқий соҳили бўйлаб 8 мингта авиарейснинг бекор қилинишига олиб келгани маълум бўлганди.