Жаҳон | 07:11 / 23.01.2016
14056
1 дақиқада ўқилади

Россия Мудофаа вазирлиги Туркия томонидан Россия ҳарбий самолёти уриб туширилгани ҳақидаги ахборотни рад этмоқда

Россия Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқларда Туркия гўёки Россия ҳарбий самолётини уриб туширгани ҳақида тарқалган ахборотни рад этмоқда, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

“Бу хабарларнинг барчаси сафсата. Сурияда террорчилик инфратузилмасини йўқ қилиш бўйича вазифаларни бажараётган барча самолётларимиз авиабазага бешикаст қайтган”, деб айтди вазирлик вакили Игорь Конашенков.