Жамият | 09:14 / 24.01.2016
3689
1 дақиқада ўқилади

Калифорнияда турмадан 3 нафар маҳбус қочиб кетди

Калифорниянинг Санта-Ана шаҳридаги турмадан 3 нафар маҳбус қочиб кетди. Қочиш тафсилотлари ошкор этилмаган, деб хабар бермоқда Los Angeles Times газетаси. Бу ҳақда Оринж округи шерифи идорасида маълум қилинган.

Полиция вакили Жефф Халлок жамоатчилик хавфсизлиги ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг устувор вазифаси эканлигини эслатиб ўтди ҳамда маҳбусларни қидиришга тергов органларининг барча кучлари сафарбар қилингани маълум қилди.

20 ёшдан 43 ёшгача бўлган маҳбусларнинг барчаси турли зўравонликлар, жумладан қотиллик, талон-тарожлик, одамларни ўғирлаш ва қийнаш учун жазоланган бўлган. Таъкидланишича, қочоқлардан бири юрти Эронга қайтаётганда Прагада бошқа самолётга ўтираётганда қўлга олинган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш