Жаҳон | 09:30 / 24.01.2016
2247
1 дақиқада ўқилади

Канадалик "мерган ўқувчи" 9 кишини яралагани маълум бўлди

Канаданинг Саскачеван вилоятидаги Ла-Лош кишлоғидаги мактабда отишма уюштирган қуролланган ўсмир 9 якишини яралаган, деб хабар бермоқда CBC. Улардан 2 нафари ҳалок бўлган.

Полицияда 17 ёшли гумонланувчи 8-9 дақиқада давомида ўқ узиб тургани маълум қилинди. У воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари етиб келгач, 3-4 дақиқа ичида қўлга олинган.

Жиноятчи 17 ёшли маҳаллий ўсмир бўлиб чиққан.

Дастлабки маълумотларга кўра, ўсмир уйидаёқ икки акаси – Дейн ва Дрейден Фонтейнни отиб ташлаган ва сўнгра мактабга келиб, у ерда 2 ўқитувчи – Мэри Жанвье ва Адам Вудни отиб ўлдирган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш