Жаҳон | 18:38 / 24.01.2016
4079
1 дақиқада ўқилади

Сурия ҳарбийлари Латақиядаги муҳим нуқталардан бирини эгаллади

Сурия ҳукумати ҳарбийлари Латақиядаги Рабия шаҳрида назоратни қўлга олди. Бу ҳақда мамлакат телевидениеси ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича марказнинг Суриядаги бўлимига асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Хабар қилинишича, суриялик ҳарбийлар Россия самолётлари ёрдамида жангариларга қарши ҳужум уюштиришган. Рабия жангариларнинг ўзаро алоқаларни йўлга қўйишдаги муҳим стратегик объекти бўлиб ҳисобланарди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш