Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 10:24 / 25.01.2016
1975
1 дақиқада ўқилади
Adidas компанияси IAAF билан ҳамкорликни тўхтатди
Adidas компанияси Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси (IAAF) билан ҳамкорликни тўхтатди. Бу ҳақда ТАСС хориж матбуотига таяниб хабар тарқатди.
Манбанинг ёзишича, бунга сўнгги пайтларда енгил атлетикада содир бўлаётган допинг можаролари сабаб бўлган.
Компания билан ҳамкорликни узилиши натижасида IAAF ўн миллион доллар зарар кўрадиган бўлди. Иккала томон ҳам ҳозирча бу борада расмий жавоб беришмаяпти.
Маълумот учун, томонлар 2008 йилда 11 йиллик ҳамкорлик бўйича шартнома имзолаганди. Унга кўра IAAF компаниядан йилига 8 млн доллар олган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш