Жаҳон | 20:17 / 25.01.2016
4183
1 дақиқада ўқилади

Красноярск ўлкасида МиГ-31 самолёти қулаб тушди

Россиянинг Красноярск ўлкасида МиГ-31 русумли қирувчи самолёти ўқув-машғулот ўташ вақтида қулаган. Бу ҳақда "Интерфакс" нашри хабар тарқатган.

"Бу қирувчи самолёт Россия Ҳарбий-Ҳаво кучлари ҳамда Марказий ҳарбий округнинг ҳарбий ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлими ҳамкорлигидаги ўқув машғулоти вақтида ўрмон ҳудудига қулаб тушган. Бу ҳудуд Канск шаҳридан 40 км шимоли-ғарбда жойлашган", дейилади хабарда.

Мудофаа вазирлигида айтилишича, самолёт экипажи катапульта қилинган ва улар ерга қўнганларидан кейин марказ билан алоқага чиқишган.