Технология | 18:27 / 25.01.2016
6539
1 дақиқада ўқилади

Россияда Lada Samara негизида “танк” яратилди

Россиянинг Омск шаҳрида механик Андрей Романов 20 йиллик Lada Samara автомобили асосида гусеницали ўзиюрар яратди, деб хабар беради Russia Today. Т-21099 номини олган мазкур “танк” 65 км/соат тезликка кўтарилишга қодир. У 100 км учун 16 л бензин ейди.

“Танк” нафақат қор ичида юра олади, балки махсус бириктирилган курак воситасида ўзига йўл оча олади ҳам. Кейинчалик Романов гусеницали ногиронлар аравачаси яратишни режалаштирмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш