Жаҳон | 14:50 / 25.01.2016
4555
1 дақиқада ўқилади

Россиялик депутатлар ИШИДни интернетдан узиб қўйишга чақирди

Россия Давлат Думасининг “Адолатли Россия” партиясидан депутати Олег Нилов ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга мурожаат қилиб, ИШИДга бўйсунувчи ҳудудда интернет хизматларини ўчириш ташаббусини илгари суришга чақирди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“Халқаро майдонда ИШИД назорати остидаги ҳудудларни интернет тармоғидан узиб қўйиш ташаббусини илгари суриш имкониятини кўриб чиқсангиз... ИШИД террорчиларининг интернетдан узиб қўйилиши бутун жаҳонга солинаётган таҳдидга қарши самарадор чора бўлади”, - дейилади мурожаатда.

Ниловнинг эътироф этишича, бундай техник имконият АҚШда бор, негаки асосий DNS-серверлар ўша ерда жойлашган.